Ўзбекистон
29.09.2025
57
Педагог – билим ва тарбия берувчи шахс. Давлат унинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини қонун билан ҳимоя қилади, ортиқча вазифалар юкланиши тақиқланади. Касбий фаолиятига аралашиш эса маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
1. Педагог ким?
Таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида ишлайдиган ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга жисмоний шахс педагогдир.
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида.
2. Педагогларга қўшимча вазифалар юклаш мумкин эмас
Педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун унга қуйидаги қўшимча вазифаларни юклаш тақиқланади:
касбий фаолиятга аралашиш, асоссиз текшириш, таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш.
касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
касбий мажбуриятларига алоқаси йўқ ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлигига оид ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;
ишга жойлаштирилмаган, таълим билан қамраб олинмаган ва профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларига жалб этиш;
товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.
3. Педагоглар ўқитиш технологияларини мустақил танлайди
Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда замонавий педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини ҳамда усулларини эркин танлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Педагоглар ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги давлат ахборот-ресурс ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг хизматларидан бепул фойдаланади.
Фаолияти давомида ўзига бириктирилган синфдаги (гуруҳдаги, курсдаги) таълим олувчиларнинг билимини мустақил баҳолайди.
Шунингдек, педагоглар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.
4. Педагоглар судларда давлат божидан озод қилинади
Педагог ўзининг касбий фаолиятини амалга оширишда ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилганда, шунингдек ўз ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
5. Педагог фаолиятига аралашиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади
Педагогнинг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда аралашиш ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.