currencies image

12 929,92 UZS

20,11

usd

currencies image

13 496,25 UZS

9,34

eur

currencies image

146,25 UZS

3,72

ru



АсосийЯнгиликларПенсияларни бир турдан бошқа турга ўтказиш тартиби қандай?

Пенсияларни бир турдан бошқа турга ўтказиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

17.02.2025

eye

203

Пенсияларни бир турдан бошқа турга ўтказиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги  “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 592-сон Қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ бошқа пенсия турига бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши керак.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт.

Комиссия томонидан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, Пенсия жамғармаси бўлими пенсионернинг аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия тури ўзгартирилган муддат, пенсия миқдори, иш стажи давомийлиги, аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисидаги «СМС» хабарнома юборади.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсиянинг бошқа турини тўлаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтган пенсионерларга янги пенсия гувоҳномаси ёзилади.

Улашиш:

Бошқалар

27-январ 2025, 12:29
1 271

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
1 188

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
902

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.


3-феврал 2025, 11:44
782

Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.