currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларПенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди

Ўзбекистон

calendar

02.05.2024

eye

108

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”  2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони  қабул қилинди.  

Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

➖иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

➖боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида  751 минг нафар  ёшга доир  ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.  

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Маълумот учун: юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 971

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 635

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 024

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 500

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.