Ўзбекистон
26.04.2022
2 562

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда асосий иш жойида ички ўриндошлик ёхуд бошқа ташкилотда ташқи ўриндошлик асосида ишлашига йўл қўйилади. Бунда ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида ўриндошлик асосида 0.5 ставкагача, соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари эса 1 ставкагача ишлашлари мумкин. Ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланадиган ишлардан ташқари, пенсионерларнинг ўриндошлик асосида ишлашига ҳеч қандай чеклов йўқ. ❗️Демак, пенсионер ходим жами 1,5 ставкагача, шифокор пенсионерлар эса жами 2 ставкагача ишлашлари мумкин. Бунда пенсионерлар ойликни ҳам, пенсияни ҳам тўлиқ оладилар
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкинми?
Сифатсиз торт сотганлардан пулимни қайтариб олсам бўладими?