Содда талқин
07.02.2026
777

Биз доим ҳайдовчиларнинг мажбуриятлари ҳақида гапирамиз. Ваҳоланки, йўлда фақат ҳайдовчилар эмас, балки пиёдалар ҳам бўлади. Хўш, ўзи пиёдаларнинг ҳам мажбуриятлари борми? Бор бўлса, қандай?
Пиёда – транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мототцикл, электромототцикл, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, чана, аравача ва болалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек, ҳаракатланиш учун роликли конкилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади.
Пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак. Ҳажми катта юкларни олиб кетаётган пиёдалар, шунингдек, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахсларнинг тротуарлар ёки пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши бошқа пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит бераётган бўлса, улар қатнов қисмининг четидан ҳаракатланиши мумкин.
Тротуарлар, пиёдалар йўлкалари, пиёда ва велосипед йўлкалари ёки йўл ёқалари бўлмаса ёхуд улардан ҳаракатланишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, пиёдалар велосипед йўлкасидан ёки қатнов қисмининг четидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишлари мумкин.
Қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак. Ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, мототцикл, электромототцикл, мопед, скутер, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини этаклаб кетаётган шахслар эса бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб юришлари керак.
Пиёдалар йўлкасида, тротуарда, йўл ёқасида пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит берадиган қурилма ва тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.