currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларПиротехника билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

Пиротехника билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

115

Пиротехника билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

2021–2023 йилларда мамлакатимиз ҳудудига қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланган. Тезкор-профилактик тадбирлар ва рейдлар давомида 42 миллиондан ортиқ пиротехника буюмлари олиб қўйилган.

Айтиб ўтиш керакки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф равишдаги муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасида жавобгарлик чоралари белгиланган. 

Лекин мазкур модданинг диспозициясида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини ташкил этувчи ижтимоий хавфли қилмиш учун бир хил жавобгарлик белгиланган. Яъни, пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланиш, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойларда сақлаш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш ёхуд ўтказиш учун бир хил жарима белгиланган. 

Бундай тоифадаги ҳуқуқбузарлик содир этилганда уни келтириб чиқарган оқибатлар ҳисобга олинган ҳолда жазо тайинланмаслиги унинг олдини олишда ўз самарасини бермаяпти. 

Бу Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди. 

Шу боис, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун ишлаб чиқилди. 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарлик белгиларининг ҳар бирини алоҳида қисмларга ажратган ҳолда, ҳар бир қилмиш учун алоҳида санкция белгиланмоқда. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 717

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 027

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.