currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларПластик картадаги пулларни фирибгарлардан асранг! 3 та муҳим қоида

Пластик картадаги пулларни фирибгарлардан асранг! 3 та муҳим қоида

Ўзбекистон

calendar

19.10.2023

eye

2 866

Пластик картадаги пулларни фирибгарлардан асранг! 3 та муҳим қоида

Пластик карта фирибгарлиги нима? Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин? Банк картаси блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ҳақида қўнғироқ қилишса, нима дейиш керак? Hudud24.uz пластик карта билан боғлиқ фирибгарликларга дуч келганда алданиб қолмаслик учун муҳим тавсияларни беради.

  1. Пластик карта фирибгарлиги нима?
Банк карталари товарлар ҳамда хизматлар учун ҳақ тўлашнинг энг қулай воситаси ҳамда чекланмаган миқдорда пул маблағларини олиб юриш учун тенгсиз воситадир. Юртимиз аҳолиси учун ҳам пластик карта бўш пул маблағларини назорат қилиш ҳамда бошқаришнинг қулай усулига айланди. Бироқ сўнгги пайтларда банк карталари билан боғлиқ пул муомаласи ноқонуний тажовузлар нишонига айланди. Бу ҳолат карта эгаларинниг бепарволиги ёки асосий хавфсизлик қоидаларини билмасликлари туфайли келиб чиқмоқда. 2. Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин? Фирибгарлар асосан фуқаронинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини банк ёки тўлов тизиминг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништиради. Бундай шахслар мижознинг мобил иловаси бузилгани, банк картаси блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтиради ҳамда агар дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб Сизни алдашга уринади. Шундан сўнг, телефонингизга юборилган бир марталик СМС-кодни сўраб, сизга ёрдам беришни таклиф этишади. Фирибгарларнинг шу каби тузоқларига тушмаслик учун уларнинг қуйидаги белгиларини эслаб қолишингиз лозим:
  • қўнғироқ ёки СМС-хабар яширин ёки бегона рақамлардан келади;
  • зудлик билан қарор қилишга ундаш, “тезроқ”, “ҳозироқ”, “кейин тушунтираман” каби сўзлар билан саросимага солишга уринишади;
  • телефон орқали фирибгарлик қилувчи шахслар ўзларини жуда ишончли тутиб, босим ўтказиши ёки аксинча мулойимлик билан ва бошқа турли усуллар ёрдамида мижозни ўзига ишонтиришади. Бунинг асосий сабаби – мижозни шубҳалантирмаслик ҳамда шошилинч қарор қабул қилишга ундаш;
  • муайян саволлар берганингизда аниқ жавобнинг йўқлиги ёки чалкашлик ҳолати кузатилади;
  • паспорт маълумотлари, карта рақами билан унинг амал қилиш муддатини, сизга жўнатилган тасдиқловчи кодни ёки бошқа шахсий маълумотларни сўрашади.
Эслаб қолинг!!! Аслида бошқа шахснинг картасига пул ўтказиш учун фақатгина карта рақамини билишнинг ўзи етарли ҳисобланади. 3. Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича энг муҳим тавсиялар Фирибгарлар нафақат мобил телефон ва ҳамёнлардаги маблағларни ўзлаштириши, балки банк карталаридаги ҳисобингизга ҳам ноқонуний эгалик қилиши мумкин. Карта ва ҳисобрақамингиздаги пулларни ҳимоя қилиш учун кўплаб усуллар ишлаб чиқилган. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ҳамда картангиз ҳисобидаги пулларингиз хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу оддий қоидаларни эслаб қолишни тавсия қиламиз:
  • ПИН-кодни эслаб қолинг ва ҳеч кимга айтманг. энг муҳими, бундай маълумотларни картанинг орқа томонидан ёки кўринадиган жойларда сақламанг. Савдо ёки хизмат кўрсатиш пайтида картани пин-кодини ўзингиз теринг ва уни овоз чиқариб айтманг. ПИН-код нимани англатиши фақатгина карта эгасининг ўзига маълум бўлиши керак.
  • Картангиз ҳисобидаги пул маблағларини доимий назорат қилиб туринг. Ҳар доим карта ҳисобидаги пул маблағлари баланси ҳамда уларнинг мавжудлигини текшириб туринг. Картани жамоат жойлари (автомобил, ишхона) да қолдирманг.
  • SMS-хабарнома хизматини уланг. Баланснинг ўзгариши ҳамда карта ҳисобидан амалга оширилган ҳар бир операция ҳақида хабар берувчи (ҳатто пуллик бўлса ҳам) SMS-хабарнома хизматини уланг. Шундагина Сиз ҳар доим ҳисобингиз ҳолатини кузатиб боришингиз ва шубҳали операциялар содир бўлганда ўз вақтида чоралар кўришингиз мумкин.
  • Рухсатсиз пул маблағи ечилса, картани музлатиб қўйинг. Агар ҳисобингиздан пул маблағи ечиб олиш хавфи вужудга келганда, банкка қўнғироқ қилиб, зудлик билан карта фаолиятини тўхтатиб қўйиш керак.
  • Ҳеч кимга ва ҳеч қачон картангиз маълумотларини берманг. Фирибгарларнинг энг кенг тарқалган найрангларидан бири маълум бир банк хизмати номидан ишончсиз маълумотларга эга SMS-хабарларни юбориш ҳисобланади. Шу ёки бошқа сабабларга кўра маълумотларни солиштириб кўриш мақсадида карта тури, амал қилиш муддати, ПИН-кодларини сўрайдилар.
  • Эслаб қолинг!!! Банклар ҳеч қачон тасдиқлаш учун кодни сўрамайдилар. Банк сизга фақат карта ҳисобидан пул маблағлари ечиб олинганда ва ҳисоб тўлдирилгандагина SMS-хабар юборади. Ҳар қандай ҳолатда сиздан банк картангизга оид махфий маълумотларни сўрашга ҳаққи йўқ!
Ҳурматли фуқаролар!!! Огоҳ бўлинг ҳамда карталарингиздан хавфсиз фойдаланишнинг асосий қоидаларига риоя қилинг, шунда Сизнинг пулларингиз бутунлиги ва хавфсизлиги таъминланади.  

Мақсуд Мустафоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 810

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 730

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 632

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 621

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.