currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларПластмассага қарамлигимиз иқлимга қандай таъсир қилади?

Пластмассага қарамлигимиз иқлимга қандай таъсир қилади?

#NoComment

calendar

15.03.2024

eye

193

Пластмассага қарамлигимиз иқлимга қандай таъсир қилади?

Bloomberg глобал миқёсда ва Қўшма Штатларда пластмасса ишлаб чиқариш ва утилизация қилишдан чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндиларининг ўсиш суръатларини таҳлил қилди, шунингдек, ушбу чиқиндиларни камайтиришнинг мумкин бўлган ечимлари ҳақида мутахассислар билан суҳбатлашди.

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастурига кўра, 1950 йилларда дунё ҳар йили 2 миллион метрик тонна (мт) модда ишлаб чиқарган. Ҳозирда бу рақам 400 млн. мт.дан ошди.

Агар жорий ишлаб чиқариш ўзгаришсиз қолса, 2050 йилга келиб йиллик пластмасса ишлаб чиқариш 1,1 миллиард мт.га етиши мумкин.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) маълумотларига кўра, пластмасса 2019 йилда 1,8 млрд мт иссиқхона газлари эмиссиясини ташкил этди. Бу глобал ҳажмнинг 3,4%ни ташкил этади, бу авиация сектори томонидан чиқарилган CО2 улушидан кўпроқдир.

1995 йилдан бери пластмасса саноатининг глобал углерод изи икки баравар ошгани тахмин қилинмоқда, чунки ишлаб чиқариш Ҳиндистон, Хитой ва Индонезия каби кўпроқ кўмир ишлатадиган мамлакатларга ўтди.

Пластмасса табиий материаллар каби биологик парчаланмайди, лекин у бузилади. Атроф муҳитда пластмасса парчаланиши билан унинг сирт майдони ошади ва чиқарилган газ миқдори экспонент равишда кўпаяди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 216

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 366

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 122

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 564

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.