currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПойтахтимизда “KOD IB Tashkent 2026” халқаро коньференцияси бўлиб ўтди

Пойтахтимизда “KOD IB Tashkent 2026” халқаро коньференцияси бўлиб ўтди

Life Style

calendar

22.05.2026

eye

19

Пойтахтимизда “KOD IB Tashkent 2026” халқаро коньференцияси бўлиб ўтди

Куни кеча пойтахтимиз яна бир бор йирик халқаро IT-тадбирга мезбонлик қилди.

Uztelecom ташаббуси билан ташкил қилинган “KOD IB Tashkent 2026”  халқаро коньференция IТ, киберхавфсизлик ҳамда сунъий интеллект йўналишларида фаолият юритаётган мутахассисларни бир майдонга жамлади.

KOD IB ва AICA ҳамкорлигида ташкил этилган ва бизнес вакиллари, IТ-экспертлар, AI-жамоалар ва технологик етакчилар иштирок этган коньференцияда соҳадаги бугунги куннинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, бизнес жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш, AI ечимлари учун замонавий инфратузилмани шакллантириш, киберхавфсизликни таъминлаш ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли трансформация бўйича амалий тажрибалар ва минтақада AI экотизимини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида етакчи экспертларнинг маърузалари, панель мунозаралари ҳамда инновацион ишланмалар тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Startup Alley” майдониконференциянинг энг қизиқарли нуқталаридан бирига айланди. Ушбу платформада технологик жамоалар ўзларининг илғор AI ечимларини намойиш этиб, таҳлилдан тортиб автоматлаштиришгача бўлган турли йўналишларда, жумладан молия ва юридик соҳалар учун мўлжалланган ишланмаларни тақдим этдилар.

“KOD IB Tashkent 2026”  коньференцияси сунъий интеллектнинг келажаги, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бизнес ва давлат секторида янги имкониятларни очиб берувчи муҳим мулоқот майдони бўлди.

Тадбирда тўпланган тажриба ва илгари сурилган ғоялар мамлакатда рақамли технологияларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Улашиш:

Бошқалар