Ҳуқуқ
01.07.2025
55
Селекция (яъни янги ўсимлик навлари ёки ҳайвон зотларини яратиш) ютуғи — бу илмий-ижодий меҳнат натижаси бўлиб, уни қонунийлаштириш орқали ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиш мумкин.
Қонунчиликка кўра, уруғлик, навнинг кўчат материали ёки зотнинг насл материали патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — камида бир йил олдин, бошқа давлат ҳудудида — камида тўрт йил ёки, агар ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин муаллиф, унинг меросхўри томонидан ёхуд уларнинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янгилик ҳисобланади.
Селекция ютуғига патент олиш
Селекция ютуғининг патенти селекция ютуғининг янгилик эканлигини, фарқланишини, турдошлиги ва барқарорлигини, шунингдек патент эгасининг селекция ютуғининг номи, селекция ютуғига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди.
Селекция ютуғининг муаллифи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси талабнома (селекция ютуғига патент бериш учун талабнома) топшириш ва патент олиш ҳуқуқига эга.
Талабнома Адлия вазирлигига топширилади.
Агар, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган фуқаролари ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий манзили бўлмаган юридик шахслари, уларнинг патент вакиллари ёки ишончли шахслари патент олиш ва уни ўз кучида сақлаш борасидаги ишларни Ўзбекистон Республикасининг патент вакиллари орқали олиб борадилар.
Расмий экспертиза
Қонунчиликка кўра, талабноманинг расмий экспертизаси талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой ўтгач ўтказилади. Талабнома берувчининг илтимосномасига биноан расмий экспертиза кўрсатилган муддат тугашидан олдин бошланиши мумкин.
Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
селекция ютуғининг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган зоологик зот ва турларга мансублиги;
талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан қўйилган талабларга риоя қилинганлик;
талабнома топшириш тартибига, шу жумладан патент вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги;
талабномада унинг Вазирликка келиб тушган санасидан илгарироқ муддатга устуворлик сўралаётганининг асосланганлиги.
Селекция ютуғига патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор
Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларига, номининг эса белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланганда, ихтисослаштирилган ташкилот патентга лаёқатлилик мезонларига мослиги тўғрисида хулосаси ва селекция ютуғининг расмий тавсифини ўн кун муддатда Давлат муассасасига юборади. Давлат муассасаси ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент бериш тўғрисида ўн кун муддатда қарор қабул қилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.