Ҳуқуқ
26.06.2025
62
Тошкент Фотосуратлар уйида илк маротаба Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига кунига бағишланган “Ўзбекистон матбуоти архив ҳужжатларида” номли архив ҳужжатлари фотокўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган 1928-2021-йилларга оид, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини акс эттирувчи 150 дан ортиқ фотоҳужжатлар намойиш этилди.
Экспонатларда ОАВ ҳақидаги маълумотлар, архив ҳужжатлари, фотоматериаллар илк бор намойиш этилмоқда. Кўргазмада даврий нашрлар таҳририятларининг ижодий учрашувлари, босмахоналар фаолияти, интервью ва суҳбатлар, республика марказий ва ҳудудий, маҳаллий газета, журналлар ҳамда телерадио студияларининг иш жараёнлари, теледастур ва эшиттиришлар тайёрлаш, материаллар устида ишлаш, тасвирга олиш ва овоз ёзиш жараёнлари, телевидение ва радиода фаолият бошлаган биринчи сухандонлар, режиссёр ва операторларнинг фаолияти ёритилган.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Ахборот агентлиги Ўзбекистон миллий архивлари раҳбарлари ва ходимлари, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Кимлар нотариус бўлиши мумкин?
Давлат нотариал идоралари нотариусларига махсус унвонлар — мансаб даражалари берилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.