Ўзбекистон
26.08.2023
1 360

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл инвесторларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Унга кўра 8 нафар чет эл инвестор "Дўстлик" ордени билан мукофотланди. Мазкур мукофот инвесторларга мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун берилди. Улар: Гуржий Степан Леонидович - Россия Федерацияси «Лукойл» акциядорлик жамиятининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти Мухаммад Абунайян - Саудия Арабистони Подшоҳлиги «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Мухаммад Жамил Ал-Рамахий - Бирлашган Араб Амирликлари «Masdar» компанияси бош ижрочи директори Жемил Казанжи - Туркия Республикаси «Aksa Energy» компанияси бошқарув кенгаши раиси Мехмет Женгиз - Туркия Республикаси «Cengiz Holding» компанияси асосчиси Шандор Чаньи - Венгрия Республикасининг «OTP Bank» бошқаруви раиси Сейфоллах Гасеми - Америка Қўшма Штатларининг «Air Products» компанияси бошқаруви раиси Пэрис Муратоглу - Франция Республикасининг «Total Eren» компанияси бошқаруви раиси
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.