currencies image

12 606,73 UZS

49,17

usd

currencies image

14 849,47 UZS

40,34

eur

currencies image

159,86 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент қарорлари ижроси – адлия назоратида

Президент қарорлари ижроси – адлия назоратида

Ўзбекистон

calendar

13.08.2024

eye

298

Президент қарорлари ижроси – адлия назоратида

Мамлакатимиз умумий аҳоли сонининг 55 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Айни пайтда уларнинг таълим олиши ва фаолият олиб бориши учун барча шароит яратиб берилмоқда. Айниқса, касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёшларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда адлия органлари томонидан қарор ижроси тегишли тартибда мониторинг қилиниб, зарур ҳолларда жойига чиқиб ўрганилмоқда.

– Қарорга мувофиқ республика бўйича туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга берилиши белгиланган, – дейди Навоий вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Дилдора Каттаева. – Бунда “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар асосий номзод ҳисобланади. Вилоятимизда электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёшларга ижарага бериладиган 2 минг гектар ер майдонлари рўйхати тасдиқланган.  

Биргина Нурота туманида бундай ер майдонлари 17 гектарни ташкил этади. Миришкорлик боболаридан мерос бўлиб келаётган нуроталик ёшлар учун бу қарор айни муддао.

– Ишсиз эдим, сайёр қабулларнинг бирида адлия органига мурожаат қилгандим. Улар ваколатли идоралар ҳамкорлигида менга аукцион орқали ер олишга кўмаклашишди. Болалигимдан ерга меҳр бериб, катта бўлганман. Деҳқончиликдан хабарим бор. Энг асосийси, аукцион орқали уйимга яқин жойдан ер ажратилди. Ерга картошка эккан эдим. Мўл ҳосил олиб, кўзланган фойдани олдим. Ҳозир ўша ерга такрорий экин сифатида сабзавот маҳсулотлари, яъни қовоқ, сабзи, лавлаги, қовун, тарвуз етиштираяпман. Бир қисмига маккажўхори ва беда экканман. Чунки субсидия асосида қорамол ҳам сотиб олдим. Энди оиламизда сут ва қатиқ маҳсулотлариям бор. Ёнимда икки укам ҳам кўмакчи, улар ҳам иш билан банд, – дейди Санжар Тўхтаев

Албатта ёшлар учун ажратилган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳолатлари тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан мунтазам равишда мониторинг қилиб борилмоқда.  

– Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида назоратга олинган ишсиз ёшларга аукцион орқали ажратилган ерлар ҳосилдор бўз, суғориладиган унумдор ерлардан ажратилмоқда, – дейди Навоий вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси Мадрахим Умрзоқов. – Нурота туманида ер асосан тик қудуқлар орқали суғорилади. Туманда 23 нафар ёшга “Бир массив - бир маҳсулот” тамойили асосида 17 гектар ер ажратилган. Барча ёшлар ердан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришмоқда. Уларга билмаганларини ўргатиш ва ҳосилни парваришлашга кўмаклашиш мақсадида агрономлар бириктирилган.

Албатта, ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири. Бу борада адлия органлари ҳам ёшларга кўмакдош бўлишмоқда. Президент қарорига асосан, адлия органлари ходимлари томонидан уйма-уй кирилган ҳолда ҳуқуқий масалалар ўрганилиб, бирламчи юридик ёрдам кўрсатилмоқда. Бандликни таъминлашда амалий кўмаклашилаяпти.

– Ҳудудда Президент қарори ижроси ўрганилганда 17 нафар ёш ўзларига ажратилган ерлардан даромад олаётгани ва фаолиятидан мамнунлиги аниқланган, – дейди Нурота тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Феруз Раҳимов. – Адлия бўлимимиз томонидан 5 та маҳалладан 1185 нафар ёш оталиққа олинган. Ўрганишлар давомида улардан 43 нафарининг ишсизлиги аниқланиб, Шу кунга қадар 12 нафарининг бандлиги таъминланган. Ҳозирда ёшлар ишсизлигига барҳам бериш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар бўйича ишлар амалга оширилмоқда.  

Ҳар кимнинг танлови ҳар хил. Дилшод Раҳмонов болаликдан автотранспорт воситаларига қизиқади. Турли сабабларга кўра, олий таълим муассасасига ўқишга киролмаган йигит бир муддат ишсиз юрди. Шу орада автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича тажриба тўплаб, автоювиш шохобчаси фаолиятини йўлга қўйди. У бир ўзини банд қилмади, аксинча ёнига икки нафар ёшни олиб ҳунарли ҳам қилди.

 

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 525

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 187

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
500

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
433

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.