Ўзбекистон
14.07.2023
1 871

Республика миқёсида Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та номзод тўғри келмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди: Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятида 267 та, Фарғона вилоятида 229 тага тўғри келаётган бўлса, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида 80 та, Навоий вилоятида 74 тага тўғри келмоқда. Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 08.00да, 2-смена 12.00да, 3-смена 17.00да бўлиб ўтади. Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида Математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим. Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди. Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Прeзидeнт мактабларининг якуний имтиҳон натижалари чиқди
2-босқич имтиҳонлари жорий йилнинг 31 июль куни ўтказилганди.
Юридик техникумларга кириш имтиҳонлари 29-30-август кунлари бўлиб ўтади
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.
Президент мактабларига кириш имтиҳонлари адолатли ўтмагани юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат берилди
Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун қабул эълон қилинди