Ўзбекистон
25.04.2023
1 479

АОКАда ўтказилган брифингда Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши маълум қилинди. Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров 2023/2024 ўқув йили учун президент мактабларига қабул юзасидан маълумот берди: Қайд этилишича, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади. Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади. Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади. Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Ихтисослаштирилган мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади
“Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёв Қозоғистон парламенти мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди
Учрашуада келишувларни бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилган.
Докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддати узайди
Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ҳам 30 ноябрга қадар узайтирилди.