Ўзбекистон
17.10.2023
1 528

Ўзбекистонда 2024 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғи билан 2024 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддатлари 10 ноябрга қадар, кириш имтиҳонларини ташкил этиш 30 ноябрга қадар узайтирилди. Илмий тадқиқот билан шуғулланувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатларни олиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан қўшимча тарзда жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари имтиҳон ўтказилади. “2024 йил учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига қабул ҳужжатлари жорий йил 10 ноябрига қадар (шу кун ҳам киради) қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари эса 30 ноябрга қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёв Қозоғистон парламенти мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди
Учрашуада келишувларни бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилган.
Докторантура учун ҳужжат топшириш бошланди
Ҳужжатлар жорий йил 15 сентябридан 15 октябрига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.
Юридик техникумларга кириш имтиҳонлари 29-30-август кунлари бўлиб ўтади
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.