currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

Президент уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

286

Президент уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

Ўтган йили мамлакатимиз бўйича 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган. Ипотекани молиялаштиришга барча манбалардан 22,5 трлн сўм йўналтирилади.

Ипотека кредитлари учун қарийб 10 трлн сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун еса 2,3 трлн сўм берилади.

Аҳоли сонининг ўсишини инобатга олиб, бундай ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган.

Янги уйларнинг сотув нархи ва сифатига эътибор қаратилиб, номутаносибликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.

Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.

Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қурилиш ишлари ҳамда аҳолининг уй-жой сотиб олиши учун ҳам қўшимча енгилликлар яратилади. Хусусан, энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.

Турар жойлар қурилишида “яшил” стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.

Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади. Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.

Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.

Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

Аҳолига бу борада кўмаклашишда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси муҳим ўрин тутади. Ўтган уч йилда унинг кредит портфели 3 триллион сўмдан ошди. Ушбу компания устав капиталини 100 миллион долларга етказиш, хорижий маблағлар жалб этишни кенгайтириш вазифаси белгиланди.

Йиғилишда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ҳудудларда 38 та массив қурилиши бошланган. Жорий йилда яна 17 та массив бунёд этиш кўзда тутилган.

Лекин айрим жойларда кечикиш ҳолатлари бор. Масалан, Сурхондарё, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида қурилиш ишлари ортда қолмоқда.

Шу боис ҳар бир массив кесимида манзилли рўйхатни тасдиқлаб, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Давлатимиз раҳбари бунда асосий талаблар – сифат, муддат ва таннарх эканини таъкидлади.

Айрим ноинсоф қурувчилар харидорлар ишончини суиистеъмол қилаётгани қайд этилар экан, улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ер аукционида қатнашадиган қурилиш ва пудрат ташкилотларининг молиявий салоҳиятига минимал талаблар жорий қилиниши белгиланди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 218

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 371

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 123

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.