Ўзбекистон
03.12.2025
34

Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабр куни Жиззах вилоятига амалий ташриф буюриб, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, инфратузилма ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганди. Қуйида ташриф доирасида эътибор қаратилган энг муҳим 10 та йўналиш ҳақида маълумот берамиз.
1. Жиззах энг тез ривожланаётган саноат ҳудудига айланди
Сўнгги саккиз йилда вилоятга 6,5 миллиард доллар инвестиция кириб келган, унинг 45 фоизи саноат тармоғи улушига тўғри келади. Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Фориш, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида 2,3 миллиард долларлик 560 та лойиҳа ишга туширилган.
2. Автомобил саноатида янги марра – йилига 175 мингта транспорт ишлаб чиқарилмоқда
Президент таъкидлаганидек, аввал автомобилсозлик фақат Асака билан боғланарди, аммо бугун Жиззахда ҳам йиллик 175 минг автомобил ишлаб чиқариш қуввати яратилди. Бу ҳудудда йирик саноат кластери шаклланишига замин яратди.
Жиззах политехника институти қошида Муҳандислик мактаби очилди ва ҳар йили 300 нафар ёшлар дуал таълим асосида замонавий мутахассис бўлиб етишади.
3. Вилоятда йил 12 ой ишлайдиган туризм марказлари очилди
Зомин, Фориш, Арнасой ва Жиззах шаҳрида 2 миллиард долларлик 500 дан ортиқ туризм ва сервис объектлари иш бошлади. Арнасой ва Зомингда 300 миллион долларлик курорт зоналари қурилиб, улар 12 ой давомида тўхтовсиз фаолият юритмоқда
4. Қишлоқ хўжалиги тубдан диверсификация қилинди
Вилоятда 28 минг гектар янги боғ ва токзор, 12 минг гектар чўл ерларида сабзавот плантациялари ва боғлар ташкил этилди. Бу ҳудудларнинг иқлим ва рельефидан келиб чиқиб, туманлар аниқ ихтисослашувга ўтказилди.
110 миллион долларлик қувватлар орқали 390 минг тонна мева-сабзавотни қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш имконияти яратилди. Саккиз йилда қишлоқ хўжалиги ҳажми 9 триллиондан 30 триллион сўмгача ошиб, тармоқнинг самарадорлиги кескин кучайди.
5. Улуғбек Мустафоев – Жиззахнинг янги ҳокими
Президент Улуғбек Мустафоев номзодини вилоят ҳокими лавозимига таклиф қилди ва депутатлар томонидан у тасдиқланди. Давлат раҳбари янги ҳокимга жуда аниқ вазифаларни белгилаб берди, келгуси йил 4,5 миллиард долларлик инвестиция жалб этиш, 175 минг иш ўрни яратиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш ва бошқалар.
6. 12 миллиард долларлик инвестиция портфели мавжуд
Вилоятнинг барча туманлари бўйича инвесторларга аниқ лойиҳалар таклиф этилувчи механизм шаклланди. Бу борада умумий қиймати 12 миллиард доллар бўлган 152 та йирик лойиҳа портфели тайёрланган.
Тоғли ва сувли ҳудудлар боғдорчилик ва туризм, чўл ва кенг ерли туманлар саноатга ихтисослаштирилади. Шунингдек, саноат зоналаридаги 3 та дирекция асосида инвесторларни қўллаб-қувватлайдиган Ягона бошқарув компанияси ташкил этилади.
7. Инфратузилмага 10 триллион сўм ажратилади
Келаси йил Жиззах инфратузилмаси учун қарийб 10 триллион сўм ажратилади. Шароф Рашидов туманига 1,7 триллион сўм, шунингдек, Жаҳон банкидан 8 миллион доллар йўналтирилади. Туманда 3 гектар майдонда мебелчилик маркази ташкил этилиб, 1,5 минг аҳолининг даромади ошади. Яна 10 гектар майдонда йирик яшил боғ барпо этиш учун 10 миллиард сўм берилади.
8. Картошкачиликни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади
2026 йилдан картошка етиштирувчиларга сифатли уруғчиликни ривожлантириш асосида янги молиявий ёрдам механизми амалга киритилади.
Минерал ўғит, техинка ва ёқилғи харажатлари учун 6 ойлик имтиёзли давр билан бир йилга 12 фоизли кредит берилиб, унинг 50 фоизи кафиллик асосида қоплаб берилади.
Сув насосларига қўйиладиган қуёш панеллари сарфининг ярми субсидия қилинади.
9. Бахмалда 4 минг гектар эски боғлар янгиланади
Бахмалдаги 14 минг гектар боғнинг 4 минг гектари самарасиз бўлгани учун 2026 йилда 1,5 минг гектарга сертификатли кўчатлар экилади ва уларнинг 50% харажатини давлат қоплайди.
Интенсив боғлар учун 7 йиллик (3 йили имтиёзли) 14% кредит ҳамда шпаелер ўрнатишга 20-70 минг сўм субсидия берилади. Шунингдек, музлаткичли омборлар учун кредит фоизининг 8% қисми ва қaдоқлаш харажатининг ярми қопланади. Бахмал тажрибаси кейинчалик бутун республикага татбиқ этилади.
10. Ўн минг гектар ер бўйича янги ижара тизими яратилади
1 йилдан бери сотилмаган 10 минг гектар ерни ижарага беришнинг янги механизми жорий этилиб, деҳқон энди унга экинни ўзи танлайди ва такрорий аукционларда бошланғич нарх 10%га туширилади.
Ер ижарасидаги тушумлар индустриал боғларни сув, электр ва йўл билан таъминлашга сарфланади.
Шу билан бирга, Зоминда АҚШ билан ҳамкорликда 100 минг бошлик она товуқ ва 9 млн дона инкубацион тухум ишлаб чиқарадиган кластер барпо этилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.