Ўзбекистон
23.08.2023
1 524

Бу йил республика миқёсида 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда АОКАда тест синовлари якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Билимни баҳолаш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари имтиҳон натижалари ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, тест натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 42 655 нафари давлат гранти, 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Бунда:
− давлат гранти асосида ўртача балл – 119,3 баллни;
− тўлов-контракт асосида ўртача балл – 93,3 баллни ташкил этди.
Маълум қилинишича, 129 927 нафар абитуриент кундузги таълим шаклига, 49 852 нафар абитуриент сиртқи таълим шаклига, 10 752 нафар абитуриент кечки таълим шаклига ва 2 890 нафар абитуриент масофавий таълим шаклига тавсия этилган.
Абитуриентларнинг 180 минг нафарга яқини умумий қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган бўлса, 13,5 минг нафарга яқини имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган. Жумладан:
− ногиронлиги бўлган шахслар – 3,5 минг нафар;
− “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар – 261 нафар;
− муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар – 4,2 минг нафар;
− ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари – 2,1 минг нафар;
− ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари – 720 нафар;
− эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар – 1,9 минг нафар;
− камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар – 351 нафар.
Қайд этилишича, тест синовларида иштирок этиши лозим бўлган 948 мингдан зиёд абитуриентдан 59 831 нафари имтиҳонда қатнашмаган.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.
Абитуриентларнинг салкам 57 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш орқали талаба бўлди
180 минг нафарга яқин абитуриент умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.
77 фоиз давлат гранти учун ажратилган ўринлар жорий йилги мактаб битирувчилари томонидан эгалланди
Мактаб битирувчиларининг 25 фоизи эса жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган.
Супер-контрактда ўқимоқчи бўлган абитуриентлар учун қоидалар эслатилди
Табақалаштирилган контракт тўлови абитуриентга қанча балл етмай қолганига боғлиқ.
Профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади
Абитуриентлар белгиланган муддат якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартириши мумкин.