Содда талқин
17.11.2023
843
© Фото: hudud24.uzПрезидент томонидан имзоланган қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра: Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Бош прокурор тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу Қонунда, Президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.