currencies image

11 797,46 UZS

22,54

usd

currencies image

13 608,37 UZS

20,11

eur

currencies image

139,77 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларПулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қайси қонунчиликка кўра тартибга солинади?

Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қайси қонунчиликка кўра тартибга солинади?

Ҳуқуқ

calendar

16.09.2026

eye

51

Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қайси қонунчиликка кўра тартибга солинади?

Автомобиль йўллари мамлакат транспорт инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми сифатида иқтисодий фаолликни таъминлаш, ҳудудлар ўртасида транспорт алоқаларини ривожлантириш, юк ва йўловчилар ташиш самарадорлигини ошириш ҳамда транзит салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис автомобиль йўлларини барпо этиш, реконструкция қилиш, улардан самарали фойдаланиш ва замонавий талаблар асосида ривожлантириш билан боғлиқ муносабатларни аниқ ҳуқуқий тартибга солиш долзарб аҳамиятга эга.

Бу борада 2026 йил 5 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ЎРҚ–1162-сон Қонуни автомобиль йўллари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг янги ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. Хусусан, мазкур Қонунга мувофиқ, автомобиль йўллари фойдаланиш режимига кўра бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкинлиги белгиланиб, пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари алоҳида тартибга солинди.

Қонуннинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, унда пулли автомобиль йўлини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, бундай йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, молиялаштириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар изчил тарзда белгилаб берилган. Шунингдек, пулли автомобиль йўлини ташкил этишда фойдаланувчилар учун муқобил бепул ҳаракатланиш имконияти таъминланиши муҳим ҳуқуқий шарт сифатида назарда тутилган.

Ҳужжат автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, йўллардан фойдаланиш ва уларни қуриш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни белгилайди.

Ўзбекистонда автомобиль йўллари учта тоифага бўлинади:

▪️умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

▪️ ички автомобиль йўллари (шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари);

▪️ хўжалик автомобиль йўллари.

Барча умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки ҳисобланади ва йўл соҳасидаги ваколатли орган – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ихтиёрида бўлади. 

Қонун билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари белгиланди.

I тоифадаги йўллар (автомагистраллар) учун улар 80 метрни,
II тоифа учун – 60 метрни,
III ва IV тоифалар учун – 40 метрни,
V тоифадаги йўллар учун эса 25 метрни ташкил этади.

Автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш уларнинг эгалари томонидан, шу жумладан ихтисослаштирилган йўл ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўллардан ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар олиш мажбурияти жорий этилмоқда.

Қонун билан пулли автомобиль йўллари тушунчаси киритилмоқда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар Президент, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Пулли йўл ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тегишли ҳолатдаги йўллар бўйлаб муқобил бепул ҳаракатланиш йўли мавжудлиги мажбурий шарт ҳисобланади.

Пулли йўл оператори юқори тезлик режимини таъминлаши ва йўл бўйида сервис хизматларини ташкил этиши шарт. Пулли йўллардан фойдаланувчилар оператор билан қуйидагилар орқали оммавий шартнома тузишлари мумкин:

• йўлга кириш (транспондер орқали тўлов билан);

• тўлов пунктида тўловни амалга ошириш;

• йўл талонини сотиб олиш.

Пулли автомобиль йўлида ҳаракатланиш учун тўлов жорий этилиши ҳайдовчиларга юқори тезлик режимида ҳаракатланиш имконияти, йўналишнинг бутун давомида юқори даражадаги сервис хизматлари ва замонавий инфратузилмадан фойдаланиш таъминланган тақдирда амалга оширилади.

Бекжон Исмаилов,
журналист

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: