currencies image

12 778,00 UZS

9,03

usd

currencies image

14 012,35 UZS

36,76

eur

currencies image

131,58 UZS

1,47

ru



АсосийЯнгиликларПулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоғида қандай талаблар мавжуд?

Пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоғида қандай талаблар мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

09.10.2024

eye

71

Пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоғида қандай талаблар мавжуд?

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларнинг белгиланган чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуриш тўғрисидаги қарорлар ҳудудни режалаштириш бўйича тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинади. Бунда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Пулли тўхтаб туриш жой эгалари автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиши, ҳудудда йўл белгилари ўрнатилишини, шунингдек видеокузатув тизимлари ёки қўриқлашнинг бошқа техник воситалари ўрнатилиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаши шарт.

Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Тўхтаб туриш жойларининг белгиланган мақсади ва имкониятлари (жойлар сони) шаҳарсозлик нормаларига ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Тўхтаб туриш жойларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш учун мазкур ҳудудда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилиши учун зарур бўлган транспорт воситаларининг сони, шунингдек уларнинг келгусида кўпайтирилиши инобатга олинади.

Тўхтаб туриш жойлари йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳужжатларда кўрсатилган эҳтиёжга мос келадиган миқдорда ташкил қилинади.

Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади.

Тўхтаб туриш жойларида тўхтаб туриш жойининг кириш ёки ундан чиқиш жойига туташ бўлган алоҳида жойлар ногиронлиги бўлган шахслар бошқарадиган ва ушбу шахсларни ташийдиган транспорт воситалари учун қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда ажратилади.

Электр двигателда ишлайдиган транспорт воситалари учун алоҳида жойлар ажратилади. Бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкин.

Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланишга монелик қиладиган тўсиқларни ва бошқа конструкцияларни ўрнатиш тақиқланади.

Тўхтаб туриш жойларига транспорт воситаларининг киришини, улардан чиқишини ва бу жойларда ҳаракатланишини ташкил этиш махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳага мувофиқ амалга оширилади.

Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланувчилар транспорт воситаларини жойлаштиришда тўхтаб туриш жойларининг эгалари томонидан белгиланган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт. Умумий фойдаланишдаги тўхтаб туриш жойларининг эгалари тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамма учун қулай бўлган жойларга танишиб чиқиш учун жойлаштириши шарт.

Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат мазкур тўхтаб туриш жойларининг эгалари томонидан амалга оширилади.

Ушбу моддада белгиланган, тўхтаб туриш жойларига доир талабларга риоя этилиши устидан назорат махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 541

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
7 814

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 232

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 453

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.