currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликлар"Q8 Press": Шарқ дурдонаси – Ўзбекистон ва унинг сайёҳлик салоҳияти кўплаб сайёҳларни ўзига фаол жалб этмоқда

"Q8 Press": Шарқ дурдонаси – Ўзбекистон ва унинг сайёҳлик салоҳияти кўплаб сайёҳларни ўзига фаол жалб этмоқда

Ўзбекистон

calendar

20.03.2024

eye

54

"Q8 Press": Шарқ дурдонаси – Ўзбекистон ва унинг сайёҳлик салоҳияти кўплаб сайёҳларни ўзига фаол жалб этмоқда

"Шарқ дурдонаси" бўлган Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти, табиати, қадимий ёдгорликлари, музейлари, соғломлаштириш масканлари, меъморий обидалари билан ҳар йили кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этаяпти, – дейилади нашр муқаддимасида. – Туризм кўрсатгичларида давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва туристик объектлар билан таъминлаш эса янги ёндашувни талаб қилади".

Қайд этилишича, ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Президентининг "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

"Ҳужжатга биноан, 2026 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилиши шарти билан, баландлиги камида беш қаватли янги меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисмини қоплаш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва туризм соҳасида халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашни қўллаб-қувватлаш ҳамда Топ-100 та жаҳон рейтингида бўлган ва халқаро миқёсда эътироф этилган таълим дастурларини жалб этиш назарда тутилган", – дея таъкидланган материалда.

Уч йиллик дастурлар ва "модулли" тизим асосида ҳамда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ҳамда туркий давлатларнинг, шунингдек, Буюк ипак йўли бўйидаги мамлакатларнинг фуқароларини ўқитиш учун ҳар йили давлат бюджетидан камида 834 минг доллар ажратилади.

"Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг барча сайёҳлик шаҳарларида спорт туризми, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари, савдо марказлари, алоқа ва транспорт хизматлари кўрсатиш учун шароит яратиш ҳамда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари режалаштирилган", – деб қайд этилган мақола охирида.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 197

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.