Ўзбекистон
05.02.2024
973

Беларусь пойтахти Минкда 2021-йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажараётган Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Раҳматулла Назаров ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995-йилда Тошкент шаҳридаги тижорат тузилмаларида бошлаган. 1997-йилда Ташқи ишлар вазирлигига Шартнома-ҳуқуқ бошқармасининг атташеси лавозимига ишга қабул қилинган, кейинроқ бошқа бир қатор бошқармаларда турли лавозимларда, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи, шунингдек, Белгия ва Қирғизистондаги элчихоналарда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатор сифатида ишлаган. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, Тошкентдаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг биринчи директори бўлган ҳамда Сенат аъзоси этиб сайланган.
Беларусга тайинланишидан олдин у ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Минск шаҳридаги элчихона 2018-йилда очилган
Раҳматулла Назаров 2018–2021-йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ўзбекистон элчиси Саудиядаги миссиясини якунлади
Улуғбек Мақсудов бу лавозимда 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон Беларусь билан 1 миллиард доллардан ортиқ шартнома ва битимлар имзолади
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказди.
Нидерландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нико Схемерсдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.