currencies image

12 874,86 UZS

18,11

usd

currencies image

13 525,04 UZS

16,45

eur

currencies image

123,06 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларРақобат қўмитаси байрамолди чегирмалар юзасидан тадбиркорларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси байрамолди чегирмалар юзасидан тадбиркорларни огоҳлантирди

Ҳуқуқ

calendar

07.12.2024

eye

467

Рақобат қўмитаси байрамолди чегирмалар юзасидан тадбиркорларни огоҳлантирди

Юртимизда байрам кунлари арафасида акциялар, савдо тармоқларида харидлар учун бонуслар, чегирмалар ва кешбэклар тақдим этилмоқда.

Ушбу кунларда байрамона чегирмалар ҳафталик ёки фақатгина махсус кунларда амал қилиниши, товарларга акция ва чегирмалар қўллаш орқали уларнинг нархлари кескин туширилганлиги, 20-30 ва ҳаттоки 90 фоизгача миқдорида чегирмалар қўлланилганлиги тўғрисида рекламалар авж олади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим акция ва чегирмалар номигагина ўтказилиши, харидорлар томонидан чегирмали товарларни харид қилиш орқали уларда фойдали харид ҳаёлини уйғотиш мақсадида ушбу усуллардан фойдаланилмоқда.

Юқоридагиларга кўра Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиш ҳамда акция ва бошқа тадбирларни амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги, агарда қонунчилик талаблари бузилган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 396

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


19-ноябр 2024, 12:35
2 086

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


18-ноябр 2024, 05:34
2 022

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


4-декабр 2024, 10:53
2 018

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.