Ҳуқуқ
22.10.2024
403

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида рақобатчини обрўсизлантириш, яъни босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
Бундай жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, "Рақобат тўғрисида"ги Қонунга кўра, рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қўллаш назарда тутилган.
Хусусан, инсофсиз рақобатни содир этганлик учун — хўжалик юритувчи субъектларга товар ёки молия бозорида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган товар ёки молия бозорида товарни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Картoшка фри юраκ касалликлари хавфини oширадими?
Агар ҳар куни қoвурилган oвқат истеъмoл қилинса, бу хавф 15% гача oшади.
Суд жараёнларида қандай ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда?
Фармон билан суд тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.