Ўзбекистон
20.04.2023
2 966

Маълум қилинишича, Қурбон ҳайитидан олдинги кун алоҳида Арафа куни деб номланади. Аммо Рамазон ҳайити олдидаги куннинг Арафа куни дейилиши урфга биноан айтилади. Халқ орасида нафақат Рамазон ҳайити олдидан, балки тўй арафасида, байрам арафасида, имтиҳон арафасида ва ҳоказо ибораларни ишлатиш одат тусига кирган. «Рамазон ҳайитидан бир кун олдинни "ҳайит арафаси" маъносида "Арафа", дейиш худди бирор муҳим воқеа-ҳодисага яқин фурсатни "фалон воқеа арафасида" деб айтиш кабидир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам "Арафа" сўзи Макка шаҳри яқинидаги тоғ номи, Қурбон ҳайитидан одинги кун каби маъноларни ифодалаш билан бирга байрам ёки бирор тантанали кундан олдинги кун сифатида ҳам келиши баён этилган. Рамазон ҳайитидан аввалги кунни Арафа дейиш ва яхши одатларни қилиш урфда мавжуд. Урф эса, шариатга зид бўлмаса, эътиборга олинади. Бу кунда қўшнилар бир-бирларига таом улашиши каби яхши одатлар ҳам бор. Зеро, улуғ алломаларимиз "Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир", деганлар. Ҳадиси шарифда "Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир", — дея таъкидлади Мусулмонлар идораси. Шунингдек, Рамазон ҳайити арафаси худди жума билан муборакбод этиш каби хайрли одатлардан экани таъкидланган. Шундай экан яқинларингизни арафа билан табрикласангиз бўлади! Фақат Қурбон ҳайитидаги арафа билан адаштирмай, кўчма манодаги арафа сўзи билан!
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Расман: Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олади
Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Қурбон Ҳайити байрами арафасида 5 кунлик дам берилиши мумкин
Президент фармони билан 21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари деб белгиланди
21 апрель, жума — Ҳайит байрами; 22 апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 23 апрель, якшанба — одатдаги дам олиш куни; 24 апрель, душанба — неча кунлик иш ҳафтасида ишлашидан қатъи назар барча учун дам олиш куни бўлади.
Рамазон ҳайити кунлари ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин
5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель — шанба эса иш куни бўлади.