currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРасман! Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади

Расман! Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

08.11.2023

eye

1 610

Расман! Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади

Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди. “Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Самарқанд 26-30 декабрь кунлари ФИДE томонидан ўтказиладиган тезкор шахмат – рапид ва блиц бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Беш кун давом этадиган ушбу турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони унвони учун курашади. “ФИДE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини қадрлайди ва бу мамлакатнинг шахмат бўйича етакчига айланаётганини эътироф этади. Шахматга бўлган эътибор бизни ушбу нуфузли мусобақани ўтказишни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди”, — дейди Бутунжаҳон шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович. «2026 йилги шахмат олимпиадасига ҳам Ўзбекистон мезбонлик қилади. Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ушбу йирик мусобақа тайёргарлигига катта туртки бўлади”, — дея Дворковичнинг сўзларини келтирган ФИДE матбуот хизмати. Маълумот ўрнида, 2021 йилги рапид бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлиб, сенсация қилган эди. Қайд этиш мумкин, Ўзбекистон 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эълон қилиниб, Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоров “Tour Dʼor” – “Олтин минора” совринига эга чиққан эди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 212

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
926

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
891

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: