Ўзбекистон
20.09.2023
1 316

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича юртимизда ўтказиладиган 2024 йилги Жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди.
[caption id="attachment_20828" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: UFA[/caption]
Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда Хосе Венансио Лопес 2024 йилги Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиши катта воқеа эканлиги, мамлакатда футбол ва футзал ривожланиб бораётгани Ўзбекистон терма жамоасида ишлашга туртки бўлганини қайд этди ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.
Испаниялик мутахассис терма жамоада ишлаш билан бир қаторда UEFA ва FIFA инструктори сифатида маҳаллий мураббийларни тайёрлаш, терма жамоаларга футзалчилар етказиб бериш бўйича тизим ишлаб чиқиш, инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг ташкилий йўналишларида ҳам ўз тажрибаси билан кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.
[caption id="attachment_20829" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: UFA[/caption]
Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, бош мураббийга омад тилади.
[caption id="attachment_20830" align="alignnone" width="1280"]
ФОТО: UFA[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.