currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларФакторинг хизматлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

Факторинг хизматлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

Ҳуқуқ

calendar

05.06.2025

eye

77

Факторинг хизматлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

Маълумки, тадбиркор кўрсатган хизматлари ва етказиб берган маҳсулотлари учун тўловни ўз вақтида ололмаганда, яъни харидорлар тўловни олдиндан амалга оширишга рози бўлмаган ҳолатларда тадбиркорнинг пул оқимида узилиш юзага келади. Мана шу ҳолатда тадбиркорлар факторинг хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 749-моддасига асосан Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш факторинг деб аталади. Содда қилиб айтганда эса келгусидаги тушумни ҳозирги пул маблағларига алмаштириш демакдир. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш шартномаларини, яъни факторинг шартномаларини молия агенти сифатида банклар, факторинг ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари тузиши мумкин.

Факторинг қандай ишлайди?

Айтайлик тадбиркор доимий равишда ўз мижозлари билан муддатли тўлов асосида олди-сотди қилади. Мижоз тўловни ҳозир эмас, 3 ойдан кейин қила олишлигини билдирди. Фаолиятни узликсиз бориши, ходимларга иш ҳақи бериш, хомашё сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун тадбиркорга маблағ зарур. Ушбу ҳолатда тадбиркор факторинг хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Факторинг хизмати

Факторинг хизматини таклиф қилувчи ташкилот тадбиркордан вужудга келган пул талабномаси шартномасини тадбиркордан дисконт  (кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули) билан сотиб олади ва ўз хизмат ҳақини олиб олади ва қисқа муддатда тадбиркорга белгиланган суммани тўлаб беради. Мижоз эса 3 ой ичида факторинг ташкилотига қайтаради.

Факторинг хизматларининг афзалликлари

Факторинг хизматларининг афзалликларидан бири унда гаров таъминоти талаб қилинмайди (гаров сифатида дебиторлик қарз қаралади), тадбиркорларнинг айланма маблағлари тўхтовсизлиги таъминланади ва маблағларнинг мақсадли ишлатилиши талаб этилмайди.

Факторингда тўлов қобилияти

Факторингда молиявий хизматдан фойдаланувчи эмас, унинг контрагенти яъни товар сотиб олувчининг тўловга қобилиятли эканлиги баҳоланади. Шу сабабдан ҳам ушбу хизмат ҳали кредит тарихи мавжуд бўлмаган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига мос келади. Факторинг хизматлари қисқа муддатда, кредит эса 1 5 кунгача муддатда расмийлаштирилади. Шунингдек, факторинг хизматида гаров талаб этилмайди, кредит учун эса гаров шарт ҳисобланади.


Курбанова Мафтуна,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 351

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 213

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


8-май 2025, 04:36
1 092

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.


9-май 2025, 07:21
1 060

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.