Ҳуқуқ
02.07.2025
46
Реклама — бу маҳсулот, хизмат, ғоя ёки ташкилот ҳақида одамларни хабардор қилиш, эътиборини жалб қилиш ва уларни ҳаракатга ундаш (масалан, харид қилиш) мақсадида тарқатиладиган маълумотдир. Бугунги кунда маҳсулот ёки хизматларини реклама қилмайдиган тадбиркор кам бўлса керак. Ҳатто баъзи ишлаб чиқарувчилар реклама учун миллионлаб доллор сарфлайди. Бунда таниқли шахслар, хусусан спортчилар, санъаткорлар, актёрлар, блогерлар хизматидан кенг фойдаланилади.
Рекламалар турли усулларда, турли шаклларда тарқатилади. Кимдур ижтимоий тармоқларни маъқул кўрса, яна ким учундир оммавий ахборот воситаларида тарқатилган рекламалар самаралироқдек туюлади. Бошқа бир тадбиркор учун турли акциялар, тадбирлар ўтказиш орқали маҳсулотини реклама қилиш фойдали бўлади. Қайси усулни танлаш маҳсулот эгасининг шахсий қарорига боғлиқ, албатта. Барча учун амал қиладиган ягона қоида шуки, реклама тарқатилаётган мамлакат қонунларига амал қилган бўлиши керак.
Ўзбекистонда ҳам реклама соҳаси бир қанча қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган. Уларда нафақат реклама, балки уни тарқатиш, оммага етказиш хизмати билан шуғулланувчи компаниялар фаолияти ҳам эътибордан четда қолмаган. Ҳозир бу ҳақдан гапирмоқчи эмасмиз, шунчаки билишингиз керак бўлган бир муҳим жиҳат бор. Ҳар қандай реклама рэклама тарқатувчи ва реклама берувчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Айнан мана шу шартномани тузишдаги эътиборсизлик кейинчалик ҳар иккала тарафнинг ўзаро келишмовчилигига ёки қонун олдида жавоб беришига олиб келади. Демак шартнома ҳар томонлама пухта ва аниқ ёзилган бўлиши керак.
Шу ўринда савол туғилиши табиий. Хўш, рекламани тарқатиш тўғрисидаги шартнома қандай тузилади? Унда нималар акс этиши керак? Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай белгиланади? Бу саволларга жавоб топиш учун адвокат излаш шарт эмас. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан юритилаётган Юрхизмат.уз – ўз-ўзига юридик хизмат кўрсатиш «Легал Теч» ахборот тизими тайёр шартнома матнини тақдим этади.
Маълумот учун: Кичик бизнес ва кам таъминланган аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қабул қилишнинг янги тизимини жорий этиш, адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш имкониятини яратиш мақсадида, Юрхизмат.уз – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш «Легал Теч» ахборот тизими 2021 йил 1 апрель куни тест режимида ишга туширилган бўлиб, ҳозирда тизимда 2000 дан ортиқ ҳужатлар намуналари жойлаштирилган.
Келинг, энди бевосида бизга керак бўладиган шартномани қандай тайёрлашни кўриб чиқамиз.
Аввало Юрхизмат.уз сайтига кириб, «Ҳужжатлар» бандини танлайсиз. Шундан сўнг «Шартномалар» бўлимидаги Маҳсулот сотиш, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномалари орасидан Реклама тарқатиш тўғрисидаги шартнома матнини очасиз. У ерда шартноманинг реквизитлари, тарафлар, шартнома шартлари, тарафларнинг реквизитлари каби маълумотларни сўралган қаторга киритиб чиқасиз. Қарабсизки, сиз истаган шартнома матни тайёр.
Унутманг, шартнома ҳақиқий ҳисобланиши учун шартнома тузилган вақт, шартнома рақами – сон ва шартнома тузилган жой аниқ кўрсатилган бўлиши ҳамда ҳар иккала тарафнинг розилиги асосида, имзо ёки муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
Гувоҳи бўлганингиздек, Юрхизмат.уз фуқаролар ва тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори. Унда турли шартномалар билан бирга аризалар, шахсий таркибга оид, нотариал тасдиқланадиган, судга оид ва корпоратив ҳужжатлар намуналари ўрин олган. Сиз улардан исталган вақтда тез, осон ва қулай фойдаланишингиз мумкин.
Карим ЗАРИПОВ
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида бош маслаҳатчи
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.