Life Style
26.01.2026
502

Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Об-ҳаво шароити, техник сабаблар, хавфсизлик талаблари ёки бошқа ташкилий омиллар туфайли рейс белгиланган вақтда амалга оширилмаслиги мумкин.
Бундай вазиятларда йўловчилар ўз ҳуқуқлари, авиакомпаниянинг мажбуриятлари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тартиб-қоидалар ҳақида хабардор бўлиши муҳимдир. Ушбу мақола орқали шундай ҳолат юз берган тақдирда йўловчилар учун қандай имтиёзлар борлиги хусусида маълумот берамиз.
Парвоз – ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
Шу билан бирга, расмийлаштирилган чипта ва олдиндан банд қилинган жойга эга бўлган йўловчига ташувчи томонидан ҳаво кемасидан жой бериш рад этилган бўлса ва бу йўловчининг белгиланган вақтдан ортиқ учиш пунктида ушланиб қолишига сабаб бўлса, йўловчига етказилган зарар ташувчи томонидан компенсация тўлови ёки бепул қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали қопланади.
Компенсация тўловини тўлаш тартиби ва миқдори ташувчи томонидан фуқаролик қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган қоидалар, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, мазкур Қоидалар, шунингдек жўнаб кетиш ёки транзит мамлакатнинг қонун ҳужжатлари ва халқаро тижорат иттифоқларининг талаблари асосида белгиланади.
Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан бепул қўшимча кўрсатиладиган хизматлар бор. Булар қуйидагилар:
— бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
— парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;
— ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;
— кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;
— чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.