currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРеклама ҳақида 5 та саволга жавоб

Реклама ҳақида 5 та саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

30.08.2023

eye

2 658

Реклама ҳақида 5 та саволга жавоб

Ҳар куни ва ҳар қадамда рекламаларга дуч келамиз. ТВ, радио, баннерлар, плакатлар, симёғочлар... Уларнинг ҳаммаси ҳам қонун талабларига мосми? Реклама учун қандай талаблар қўйилади? Қайси маҳсулотларни реклама қилиш мумкин эмас? hudud24.uz реклама ҳақида, унда тилнинг аҳамияти, қандай рекламалар тақиқланиши, болалар учун зарарли рекламалар, жавобгарлик масалаларига тўхталади. 1. Реклама ўзи нима? Қонуний тилда реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот ҳисобланади. Ушбу тарифдан келиб чиқиб, кўплаб реклама берувчилар реклама учун қоида йўқ деб ҳисоблайди ва уларнинг рекламаси бир нечта қонун талабларига зид бўлиб қолади. Аслида реклама тайёрланаётганда “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига бўйсуниш ва ушбу Қонун доирасидан чиқмаган ҳолдагина рекламаларни жойлаштириш шарт. 2. Реклама учун тил қоидаси борми? Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши керак. Бошқа тилларда фақатгина реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги бир нечта талабларни бузмаган ҳолда такрор берилиши мумкин:

  1. Давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак.
  2. Давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак.
  3. Давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;
  4. теле- ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Ушбу қоида:
  • фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;
  • кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;
  • Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин. 3. Қандай рекламалар тақиқланади? Қуйидагиларни:
  • ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни;
  • ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни;
  • гиёҳвандлик воситаларини ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддаларни;
  • порнография маҳсулотларини реклама қилиш тақиқланади.
4. Болалар учун зарарли рекламалар қайсилар? Ҳар қандай рекламани ҳам бола тўғри тушуниши қийин бўлади, масалан, айрим рекламалар кўчма маъноларга ҳам эга бўлиши мумкин. Шу боисдан, рекламада қуйидагилар тақиқланади:
  • вояга етмаганларнинг истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган вояга етмаганларнинг тасвирларидан фойдаланиш;
  • хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
  • вояга етмаганларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;
  • ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;
  • ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
  • вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.
5. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қандай? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасига кўра, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима жазоси назарда тутилган.

Cаламат Туремуратов,

ҳуқуқшунос

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
535

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
488

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
448

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
447

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: