currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРекорд қайд этган спортчилар Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (фотожамланма)

Рекорд қайд этган спортчилар Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (фотожамланма)

Ўзбекистон

calendar

09.10.2023

eye

1 446

Рекорд қайд этган спортчилар Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (фотожамланма)

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон спорт делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини, умумий ҳисобда 71 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни қўлга киритди. Мазкур натижа Ўзбекистоннининг ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши натижаси сифатида қайд этилди. Мусобақада иштирок этган делегациямиз вакиллари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди ва Президент табригини ўқиб эшиттирди.   Шунингдек, маросимда ҳукумат вакиллари, вазирлик, ташкилот мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва мухлислари ҳамда турли ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу галги Осиё ўйинларида 27 мамлакат вакиллари олтин медални қўлга киритган бўлса, 41 та давлат спортчилари камида битта совринли ўрин соҳиби бўлди. Ханчжоудаги мусобақалар давомида бир қатор спорт турлари бўйича 13 та жаҳон рекорди янгиланганди. Энди спортчиларимизни 2024 йили Францияда бўладиган ёзги Олимпия ўйинлари, 2026 йили Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтадиган XX Осиё ўйинлари кутиб турибди.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 905

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 317

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
746

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
714

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: