currencies image

12 715,42 UZS

21,06

usd

currencies image

14 190,41 UZS

3,12

eur

currencies image

137,00 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларРеспублика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга ОЎЮга кириш учун тавсиянома берилди

Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга ОЎЮга кириш учун тавсиянома берилди

Ўзбекистон

calendar

20.06.2024

eye

129

Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга ОЎЮга кириш учун тавсиянома берилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”  2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига мувофиқ, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга,  лекин олий маълумотга эга бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 4 777 нафар талабгор хотин-қизлар тавсиянома олиш учун мурожаатлари xotin-qizlar.uz  электрон платформаси орқали қабул қилинди. 

Қўмита раисининг тегишли буйруғи билан Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 190 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.

🔘Энг кўп тавсиянома Фарғона (566 та), Тошкент вилояти (447 та), Қашқадарё (405 та), Тошкент шаҳри (376 та), Андижон (371 та), Самарқанд (358 та) вилоятларига берилди. 

🔘Йўналишлар кесимида тавсияномалар энг кўп Бошланғич таълим, даволаш иши, мактабгача таълим, бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишлари бўйича берилди. 

Эҳтиёжманд оилалардан бўлган 36 853  нафар талабгор хотин-қизлардан аризалар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали қабул қилинди. 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Республика бўйича жами 18 481 нафар (50,1 %) хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар (49,9%) талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. 

Қўмитанинг ҳар икки тавсияномани бериш ҳақидаги ҳужжатлари xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали электрон шаклда туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига ва оила ва хотин-қизлар бўлимларига талабгорларни хабардор қилиш учун тақдим этилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 848

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 080

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 972

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 459

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.