currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларРиелторлик хизматларига эҳтиёжингиз мавжудми?

Риелторлик хизматларига эҳтиёжингиз мавжудми?

Ҳуқуқ

calendar

08.10.2025

eye

183

Риелторлик хизматларига эҳтиёжингиз мавжудми?

Шартномани ҳуқуқшунос иштирокисиз Yurxizmat.uz ёрдамида сифатли ва тўғри тўлдиринг

Риелторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.

Риелторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риелторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:

— кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;

— кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

— кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

— кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Риелтор якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риелторлик фаолиятини қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахсдир.

Риелторлик ташкилоти ва риелтор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— ўз ваколати доирасида риелторлик хизматлари кўрсатиш;

— ўз риелторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш;

— риелторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;

— давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан риелторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда олиш.

Риелторлик ташкилоти ва риелтор қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ушбу вазиятда сизга риелторлик шартномаси намунасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.

Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган риелторлик шартномаси намунаси билан  танишишингиз мумкин.

https://yurxizmat.uz/oz/document/1137

Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
762

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


17-сентябр 2025, 07:24
751

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


29-сентябр 2025, 07:30
640

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
563

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.