currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРоялти тушунчаси ва уни солиқ-ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш

Роялти тушунчаси ва уни солиқ-ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш

Ўзбекистон

calendar

25.04.2025

eye

866

Роялти тушунчаси ва уни солиқ-ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш

Солиқ кодексининг 44-моддасига кўра,  роялти — бу номоддий активлардан фойдаланиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини олиш эвазига тўланадиган ҳақлардир. Бундай активларга муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, товар белгилари, ноу-хау (махфий билимлар), илмий, адабий, санъат асарлари, компютер дастурлари, маълумотлар базалари, технологик жараёнлар ва бошқалар киради.

Масалан, дастурий таъминотдан фойдаланиш, дизайн ёки моделни тижоратда қўллаш, патенти бор маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини олиш — буларнинг барчаси роялти асосида амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, ноу-хау ҳам роялти объекти сифатида эътироф этилади. Бу – илмий-техника ёки касбий тажриба асосида шаклланган, иқтисодий фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлган, учинчи шахсларга номаълум ва тижорат қийматига эга ахборотлардир.

Бироқ, ҳар қандай тўлов роялти сифатида баҳоланмайди. Қуйидаги ҳолатларда тўловлар роялти сифатида кўриб чиқилмайди:

— Компьютер дастуридан фойдаланиш, агар фойдаланиш шартлари фақат унинг функциянал имкониятлари доирасида бўлса ва кўчирма нусхалар сони чекланган бўлса.

— Компьютер дастури ёки бошқа интеллектуал мулк объектлари ўрнатилган товарни (масалан, диск ёки электрон қурилма) сотиб олиш.

— Дастурларни яратиш, созлаш, ўрнатиш, модификация қилиш бўйича хизматлар.

— Буюртма асосида тайёрланган илмий ёки тижорат ахборотидан фойдаланиш, агар бу хизмат натижаси бўлса.

— Дастур нусхаларини тарқатиш ҳуқуқи, агар бу якуний фойдаланувчининг фойдаланиш ҳуқуқи билан чекланган бўлса.

Бу ҳолатлар роялти ҳисобланмайди, чунки улар асосан мулкни сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлади, номоддий ҳуқуқдан фойдаланиш билан эмас.

Роялти — бу интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш учун тўланадиган тўлов бўлиб, у иқтисодий муносабатларнинг муҳим қисми ҳисобланади. Бироқ, ҳар бир тўловнинг моҳиятини таҳлил қилмасдан туриб, уни роялти сифатида баҳолаш нотўғри ёндашув бўлади. Шу сабабли, қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 172

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 159

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
426

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
413

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.