Ўзбекистон
31.08.2023
1 026

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду яна бир жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) хабар берди. Кеча, 30 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби сардори Криштиану Роналду расман миллий чемпионатларда рақиб дарвозасига урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У шу куни Саудия чемпионати доирасида ташкил этилган “Ал-Наср” ва “Ал-Шабоб” клублари ўртасидаги баҳсда рақиб дарвозасига 2 та тўп киритиб, ҳисобидаги голлар сонини 517 тага етказиб қўйди. Шу тариқа, Роналду Йозеф Битсан ва Ференс Пушкашни 2 та тўп нисбати билан ортда қолдирди. Улар миллий чемпионат ўйинларида 515 тадан голга муаллифлик қилишган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.