currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларРоссия БМТнинг коинотда қуролланишга қарши резолюциясига вето қўйди

Россия БМТнинг коинотда қуролланишга қарши резолюциясига вето қўйди

#NoComment

calendar

25.04.2024

eye

145

Россия БМТнинг коинотда қуролланишга қарши резолюциясига вето қўйди

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 13 нафари коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олишга чақирувчи резолютсия учун овоз берди. Хитой бетараф қолди, Россия эса унга вето қўйди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Резолюцияга овоз бериш жараёни 24 апрель куни бўлиб ўтган. Овоз бериш бошланишидан аввал Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ ва Япония таклиф қилган резолютсия матнини “ҳазил” деб атаган. АҚШ доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд, агар Россия қарши овоз берса, демак, “яшириш учун нимадир борми?” деган савол туғилишини айтган.

Резолюция лойиҳасида“бизнинг умумий мақсадимиз — коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олиш”дея қайд этилган.

Шунингдек, Космос шартномаси бўйича мажбуриятларга риоя қилиш, хусусан, “Ер атрофидаги орбитага ҳар қандай ядро қуроли ёки оммавий қирғин қуролларини жойлаштирмаслик кераклиги” таъкидланган. Бундан ташқари ҳужжат БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларини “Ер атрофидаги орбитага жойлаштириш учун махсус ядро қуролини ишлаб чиқармасликка” чақиради.

Россия коинотда ҳар қандай қуролларни тақиқлашга интилмоқда

Небензя ҳужжатни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини тақиқ нафақат ядро қуролига, балки оддий қуролларга ҳам тегишли бўлиши кераклиги билан изоҳлади.

АҚШ Москвани сунъий йўлдошларга қарши ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда айблади. Россия буни рад этади. 1967 йилги Космос шартномаси коинотда ядровий қуролларни жойлаштиришни тақиқлайди. АҚШ ва Россия мазкур шартномани имзолаганлар қаторига киради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 017

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 784

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 042

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.