Ўзбекистон
18.09.2023
1 150

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов иштирокида икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади. ТАСС’нинг маълум қилишича, бош вазирлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда. Келтирилишича, Тошкент ва Москва 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комплекс дастурини амалга оширяпти. Энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг асоси бўлади. Хабарда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш Марказий Осиёнинг энергетик хавфсизлигини таъминловчи мамлакатларнинг ҳам миллий, ҳам минтақавий манфаатларига жавоб бериши айтилган. Бўлажак йиғилиш материалларида кўрсатилишича, 2022 йил якунига кўра Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 8,7 миллиард долларга етган ва 2021 йилга нисбатан 26 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь-июль ойларида бу кўрсаткич 14 фоиздан ортиқ ўсиб, 5,2 миллиард долларни ташкил этган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Беларус Республикаси Бош вазири Ўзбекистонга келади
Ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади
Ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади.