Ўзбекистон
26.10.2023
1 582

Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистонга ташрифидан сўнг 2 ноябрь куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда AFP хабар берди. “Франция бу икки давлатни ислоҳот ва модернизация йўлида қўллаб-қувватлашга, халқаро муносабатларни диверсификация қилишга ҳисса қўшишга, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, Европа билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятига тайёр”, — дейилади агентлик баёнотида. Қайд этилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистонни Францияга яқинлаштиришдан мақсад “иқтисодий соҳада, хусусан, энергетика соҳасида, муҳим материаллар етказиб бериш, транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик қилишдир”. Маълумотларга кўра, агар ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади. 1994 йилда Франциянинг 21-президенти Франсуа Миттеран Самарқандга келган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистонда ишлаш учун франциялик ҳамкорларимизга эшикларимиз доим очиқ – Шавкат Мирзиёев
Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Франция ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Ҳужжатлар молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган.
Самарқандда Франция альянсининг филиали, Тошкентда Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасаси очилади
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.