currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларСайхунободдаги ҳар бир маҳаллада аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқилади

Сайхунободдаги ҳар бир маҳаллада аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқилади

Ўзбекистон

calendar

14.03.2024

eye

163

Сайхунободдаги ҳар бир маҳаллада аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқилади

Экспортга кўмаклашувчи корхона ташкил этилиб, 4 мингта хонадонга қовоқ, мош, ловия, розмарин, брокколи, тимян уруғи етказиб берилади.

Туманда янги тажриба қилиниб, 19та маҳаллани ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мото-культиваторолиб берилди.

Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1−2 млн сўм даромад” мезони асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади.

Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Сайхунобод тажрибаси мамлакатда оммалаштиради.

Сотиб олиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида туманда экспортга кўмаклашувчи корхона очилиб, уставига 1 млрд сўм киритилади.

Корхона 4 минг хонадонга қовоқ, мош, ловия, розмарин, брокколи, тимян уруғини етказади, етиштирилган маҳсулотни сотиб олиб, экспорт қилади. Сотиб олишни йўлга қўйган экспортчи, тадбиркорларга 300 млн сўмдан 1 млрд сўмгача грант берилади.

Сайхунободдаги 19 та маҳалланинг ҳар бирида истаги бор аҳолига намунавий интенсив боғ қилибберилади. Хонадонлар кооператсияц асосида эскпортчи билан боғланиб, 2 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш комплекси ташкил этилади.

Тумандаги 98 километр каналлар ва дренаж тармоқлари атрофидаги 100 гектар бўш ерлар кооператсия асосида 500 та хонадонга терак экиш учун бўлиб берилади.

Шунингдек, 17 мингта хонадонда томорқани ишга солиш, кичик саноат ва хизматларни йўлга қўйиш орқали, аҳолини даромадли қилиш вазифаси қўйилди.

Масъуллар 19та маҳалла ва 794та кўчани номма-ном бўлиб олиб, тадбиркорлик учун бериладиган 200 млрд сўм ҳисобидан ҳар бирига техник иқтисодий асос ишлаб чиқади.

Бунда, маҳаллани “драйвер” йўналишидан келиб чиқиб, 17 мингта хонадон кесимида томорқада, саноатда, савдо ва хизматларда қанча аҳоли банд бўлиши аниқ кўрсатилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 226

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 399

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 125

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 351

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.