Ҳуқуқ
02.11.2024
412

Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга кўра, бу галги сайловда номзодларнинг 40 фоизи аёллардан иборат бўлиши лозимлигига оид норма номзод кўрсатиш давомида таъминланди.
Сайловнинг якуний натижаларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига янгидан сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлди. Аввалги чақириқда аёл депутатлар 32 фоизни ташкил этган эди. Демак, бу сафар ушбу кўрсаткич 6 фоизга кўп.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил қилди.
Бундан ташқари, сайланган депутатлар орасида мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари ҳам бор. Улар 12,7 фоизни ташкил қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.