currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларСайловда илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган маҳкумлар ҳам иштирок этишмоқда

Сайловда илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган маҳкумлар ҳам иштирок этишмоқда

Ўзбекистон

calendar

09.07.2023

eye

927

Сайловда илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган маҳкумлар ҳам иштирок этишмоқда

Бу йилги сайловда қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган, унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, шунингдек, илк бор янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазири ўринбосари Б. Абдуллаев маълум қилди. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, “Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкинлиги, бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги” белгиланди. Хусусан, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 34 338 нафар шахслар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга. Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу тоифадаги фуқаролар ҳақидаги маълумотлар СЖБАТга интеграция қилинган бўлиб, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши таъминланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 10 майда тасдиқланган Календарь режага кўра, сайловга 45 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги маҳкумларнинг овоз бериши учун жами 48 та сайлов участкалари ташкил этилди. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 24 августдаги 930-сон қарорига асосан, 11 та тергов ҳибсхоналари, 17 та жазони ижро этиш колониялари ва 20 та манзил-колонияларида. Бу йилги сайловга жазони ижро этиш муассасаларида 354 нафар ходимлардан иборат участка сайлов комиссиялари таркиби тузилган. Ўзбекистон Президентлигига қўйилган номзодларнинг сайлов олди дастурларини жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга етказиш бўйича номзодларни ишончли вакиллари томонидан 272 маротаба тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 681

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 226

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
532

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
476

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: