Ўзбекистон
24.07.2023
1 435

Бош прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро М.С.нинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Шуманай туманида фуқаро А.У. фуқаро М.К.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бошқа ҳолатда, Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Т. 3 нафар фуқарога юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Н.Т. томонидан 4,7 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.