Ўзбекистон
02.11.2023
1 224

Ўзбекистон ва Франция Президентлари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олди Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида мамлакат етакчиси Франция Президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Эммануэль Макрон давлат раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Франция делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Франция раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Етакчилар Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олди. Кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони каррасига ошгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 10 миллиард евродан ошди. Франция тараққиёт агентлиги билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқда. “Яшил” энергетика, хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, инновацион қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, логистика, инфратузилмани ривожлантириш, туризм ва бошқа соҳаларда янги йирик лойиҳаларни илгари суриш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Франция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини ҳамда Евроиттифоқ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез фурсатда имзоланишини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланди. Сиёсий мулоқотни давом эттириш, хавфсизлик, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Маданий-гуманитар ҳамкорлик кун тартиби бой экани таъкидланди. Ўзбекистонда француз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани айтилди. Шу муносабат билан томонлар Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилишини олқишлади. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасасини очишни тезлаштириш ҳамда француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Ўзбекистонда ишлаш учун франциялик ҳамкорларимизга эшикларимиз доим очиқ – Шавкат Мирзиёев
Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Франция ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Ҳужжатлар молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган.
Самарқандда Эммануэль Макронни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Олий даражадаги музокаралар бошланди.
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.