Life Style
27.04.2026
41

Ҳаво транспорти – бу энг тез ва қулай транспорт турларидан бири бўлиб, у узоқ масофаларни қисқа вақт ичида босиб ўтиш имконини беради. Самолётлар орқали саёҳат қилиш инсонларга вақтни тежаш, турли давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш имконини яратади.
Ҳаво транспортидан фойдаланишда маълум қоидалар ва интизомга амал қилиш жуда муҳим. Аввало, йўловчилар аэропортга белгиланган вақтдан олдин етиб келишлари керак бўлади. Бу рўйхатдан ўтиш (регистрация), хавфсизлик текширувлари ва божхона назоратидан осон ўтиш имконини беради.
Қўл юки ва багаж билан боғлиқ қоидаларга риоя қилиш ҳам муҳимдир. Ҳар бир авиакомпания ўзининг юк меъёрларини белгилайди ва бу қоидаларга амал қилиш орқали ноқулайликларнинг олдини олиш мумкин. Шунингдек, айрим буюмлар ташишга қабул қилинмайди.
йўловчилар, ҳаво кемаси, ҳаво кемаси бортидаги йўловчилар ва ташувчига қарашли бошқа мулкка хавф солиши мумкин бўлган нарсалар ва моддалар;
багаж учун ҳажм меъёри билан ташувчи белгилаган қоидалардан ортиқ бўлган ҳамда ташиш имконияти бўлмаган нарсалар;
ташиш амалга ошириладиган давлат ҳудудидан, ҳудудига ёки ҳудуди орқали, шу давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари бўйича ташиш учун ман этилган нарсалар.
Қўл юки учун қўйилган талаблар – йўловчилар бошқа инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, умумий тартибни сақлаши учун муҳимдир. Бу барча учун қулай ва хавфсиз саёҳат муҳитини яратади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳаво транспортидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун интизом ва қоидаларга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат шахсий хавфсизликни таъминлайди, балки барча йўловчилар учун қулайлик яратади.
Севинч Хушназарова,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!
Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.