currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар“Санамай саккиз дема”: Европада футболчилар қанча солиқ тўлашини биласизми?

“Санамай саккиз дема”: Европада футболчилар қанча солиқ тўлашини биласизми?

Ўзбекистон

calendar

18.08.2023

eye

1 148

“Санамай саккиз дема”: Европада футболчилар қанча солиқ тўлашини биласизми?

Футбол энг йирик ва оммабоп спорт турларидан бири. Шу сабабли ҳам ўйинчилар учун муносиб даромад манбаи нуфузли маҳаллий ва халқаро лигалар ҳисобланади. Лига даражасига қараб футболчилар катта миқдорда пул ишлаши мумкин. Шунингдек, уларнинг аксарияти кўплаб халқаро брендлар билан ҳомийлик шартномаларига ҳам эга. Демакки, даромадлар ошгани сайин солиқ ставкаси ҳам ошиб бораверади. Ҳар бир мамлакатда солиқ ставкаси турлича. Албатта, бу ўша мамлакатнинг ички қонунчилиги асосида тартибга солинади. Унга кўра, турли лига ва клубларда тўп тепадиган футболчилар маоши, даромадига қараб солиқ тўлаши керак. Қуйида Европанинг энг кучли лигалари асосида футболчиларнинг солиқ ставкалари ҳақида сўз боради. Футболчи ўз миллий чемпионатида ҳаракат қилса, солиқ тўлаши шарт. Бу борада Франция Европада энг “шафқатсиз” мамлакат ҳисобланади. У ерда солиқ ставкаси баъзан 50 фоизга яқин бўлади. Шунга қарамай, агар ўйинчи маълум вақт давомида хорижий лигада тўп тепса, у ҳам мамлакатга солиқ тўлаши лозим. Улар, шунингдек, ўз мамлакатларига хорижий лигаларда ўйнаш орқали топилган даромадлардан ҳам солиқ тўлайди. Даромад солиғидан ташқари улар бошқа ижтимоий солиқлар, жумладан, капитал солиғи, тадбиркорлик солиғи, турар жой солиғини ҳам тўлайди. Испания Ла Лигаси – солиқ ставкаси 47 фоиз ўртача маош 4,5 миллион евро [caption id="attachment_18307" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Goal.com[/caption] Ла Лига бир вақтлар Месси ва Роналду тўп тепган, ҳозирда Европадаги энг машҳур футбол лигаларидан бири. Ушбу чемпионатда ўйнаш учун маҳаллий футболчилар даромадларининг 47 фоизини, легионер футболчилар 24 фоиз атрофида солиқ тўлайди. Хорижий лигаларда ўйнаган испаниялик резидент футболчилардан эса даромадларининг 15 фоизи солиқ сифатида ундирилади. Германия Бундеслигаси – солиқ ставкаси 47 фоиз ўртача маош 2 миллион евро [caption id="attachment_18308" align="aligncenter" width="1200"] ФОТО: Foot Mercato[/caption] Германия футбол лигаси энг нуфузли мусобақалардан биридир. Футболчиларнинг даромад даражаси ҳам анча юқори. Бундеслигада маҳаллий футболчилар ўз даромадларининг 45 фоизини солиққа “атайди”. Хорижлик футболчилардан эса 25 фоиз миқдорида ундирилади. Франция 1-лигаси – солиқ ставкаси 45 фоиз ўртача маош 2,3 миллион евро [caption id="attachment_18309" align="aligncenter" width="1200"] ФОТО: L'Équipe[/caption] Юқорида келтирилганидек, Франция солиқлар борасида футболчилар учун энг ноқулай жой. Сабаби маҳаллий футболчилардан лигадаги даромадларининг ҳатто тенг ярмигача солиқ ундирилади. Қолаверса, улар чет эл лигаларида иштирок этишса, давлатга 20 фоиз улуш тўлашлари талаб этилади. Шу билан бирга, Лига 1’да ўйнайдиган хорижлик футболчилар кўпи билан 30 фоиз солиқ тўлайди. Тағин ҳам бу яқинда хорижлик футболчиларни жалб қилиш учун солиқ ставкаси пасайтирилгандаги миқдор. Шундан ҳам, UEFA’нинг 2023 йил янгиланган рейтингида Франция чемпионати кучли бешликдаги ўрнини йўқотгани бежиз эмас. Италия А серияси – солиқ ставкаси 43 фоиз ўртача маош 4 миллион евро [caption id="attachment_18312" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Lega Serie A[/caption] Италияда лигадаги маҳаллий футболчилар ўз даромадларининг 43 фоизини солиқ сифатида тўлайди. Хорижий лигада маош оладиган маҳаллий футболчиларда эса бу миқдор 25 фоизни ташкил этади. Бу ерда мамлакат чемпионатида тўп тепадиган легионерлар учун солиқ ставкаси 23 фоиз. Бу ТОП-5 чемпионатлари ичида Англиядан кейин легионерлар энг кам солиқ тўлайдиган иккинчи лигадир. Англия Премьер-лигаси – солиқ ставкаси 47 фоиз ўртача маош 5 миллион евро [caption id="attachment_18313" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Vanguard News[/caption] Премьер-лига – Европанинг энг томошабоб футбол лигаси. Кўпчилик таниқли ва иқтидорли футболчилари бўлган юқори даражадаги клублар ҳар йили бир-бирига рақобат тақдим этиб, лигага қизиқишни янада оширади. Бу ерда чемпионатда қатнашаётган инглиз футболчилари даромадларининг 45 фоизини солиқ сифатида тўлайди. Премьер-лига мамлакат чемпионатида тўп тепадиган футболчиларга нисбатан енгиллик яратган. Боиси, Англияда ўйнайдиган хорижлик футболчилар ТОП-5 чемпионатлари ичида энг кам солиқ тўлашади. Уларнинг солиқ ставкаси атиги 20 фоизни ташкил қилади. Футболчилар қандай қилиб солиқдан қочишади? [caption id="attachment_18314" align="aligncenter" width="1000"] ФОТО: LinkedIn[/caption] Футболчилар одатда солиқ ставкаларини сезиларли даражада пасайтирадиган клублар билан шартнома тузиб, катта миқдорда солиқдан қутулиб қолишади. Бундан ташқари, улар хорижий бизнес ва мулкларга сармоя киритиш орқали ҳам “қочиш”га эришиши мумкин. Худди шу ҳолат турли имиж ҳуқуқлари билан ҳам боғлиқ, яъни улар интеллектуал мулкка эгалик ҳуқуқларини хорижий компанияларга сотиш орқали “оғир йиғим”лар халос бўладилар. Яна ҳам тушунарлироқ айтганда, футболчилар клублар билан бир эмас, иккита шартнома имзолашади. Биринчиси бу тўғридан-тўғри ўйин шартномаси бўлиб, футболчига майдондаги ўйини эвазига маош таклиф қилинади ва бу ҳафталик даромаднинг кичик қисмини ташкил этади. Иккинчи шартнома эса иш ҳақининг кўп қисми тўланадиган битим ҳисобланиб, бунда клуб ўйинчининг “имиж ҳуқуқлари”га (клубнинг ўйинчи имижидан фойдаланган ҳолда ўзини ва бошқа маҳсулотларини реклама қилиш ва сотиш) эга бўлади. Ушбу шартномалар бўйича пуллар тўғридан-тўғри ўйинчига эмас, футболчи томонидан ташкил этилган бизнес компанияларга тўланади. Бу орқали футболчилар пуллар тўғридан-тўғри уларга тўланмагани ортидан 28 фоиз миқдорида (50 фоизгача эмас!) солиққа тортилиши мумкин. Қарабсизки, улар солиқдан бўйин товламайди, аксинча, шу зайл ундан қочади, солиқни қонунни инкор этмаган ҳолда четлаб ўтади. “Жозибадор” Саудия клублари [caption id="attachment_18315" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: aljazeera.com[/caption] Cўнгги пайтларда араблар дунё футбол жамоатчилигининг эътибор марказида. Саудия ҳукумати мамлакатда футбол имижи учун миллиардлаб долларни “сочмоқда”. Роналду очиб берган йўлдан яна бир қанча юлдузлар араб ўлкасига ошиқмоқда. Яқиндагина Неймар ҳам “Ал-Ҳилол” сафига бориб қўшилди. Футболчи бу ерда 2 йил учун 160 миллион евро маош олади. Нега кўпчилик юлдузлар ва ҳатто ҳали юқори карьера қилиши мумкин бўлган футболчилар Саудия вариантини танлашмоқда деган саволга кўпчилик “пул учун” деб жавоб бериши табиий ва ўз навбатида, бу хато эмас. Лекин футболчиларнинг Осиёга “ошиқ”аётганининг пулга алоқадорлиги боиси – солиқлардир. Саудия Арабистонида футболчилар даромадидан солиқ тўламайди. Улар топган пулларини тийин-тийинигача ўзида сақлаб қолади. Шунга қарамай, бу ерда ҳам ўзига яраша шартлар мавжуд. Агар мамлакатга келган хорижлик, хусусан, буюк британиялик футболчи даромадидан ўзи резидент бўлган мамлакатга солиқ тўламаслиги учун Саудияда бир солиқ йили даврида қолиши керак бўлади. Бундан англаш мумкинки, бу ерга келаётган аксар легионерлар энг камида 2 йиллик шартнома имзолашади. Аслида, Европада ҳам шунча маош олиб, юқори даромадга эгалик қилиш мумкин, бироқ у ердаги солиқлар сабаб ишлаб топилган пул миқдори кескин камайиши эҳтимоли юқори. Умуман олганда, Саудиянинг футболга тикаётган пуллари ва мамлакатнинг бу борадаги лойиҳаси алоҳида мавзу.   Дадажон Фозилов тайёрлади

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 748

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 714

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 604

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 583

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: