currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖорий йилнинг ўтган даврида 28 764 та авиақатнов амалга оширилди

Жорий йилнинг ўтган даврида 28 764 та авиақатнов амалга оширилди

Ўзбекистон

calendar

29.08.2023

eye

1 080

Жорий йилнинг ўтган даврида 28 764 та авиақатнов амалга оширилди

2023-йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари томонидан 28 764 та авиақатновлар амалга оширилиб, жами 3 604,8 минг нафар йўловчи ташилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 16 618 та, маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 12 146 та ташкил этган. 2023-йилнинг январь-июль ойлари давомида Uzbekistan Airways, Qanot sharq, Panorama airways ва Humo air авиакомпанияларига қўшимча равишда Centrum air, Silk avia, Asia Union Airlines ва Tashkent air авиакомпаниялари ташкил этилиб, хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳозирда, “Uzbekistan Airways” AJ, “Qanot Sharq”, “Centrum Air”, “Silk avia” ҳамда “Humo Air” авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси маҳаллий 12 та йўналишда ҳафтасига 97 та мунтазам авиақатновлар ҳамда халқаро йўналишларда 26 та давлатга 154 та йўналишда ҳафтасига 450 та авиақатновлар бажарилмоқда. Келтирилишича, ўтган январь-июль ойлари давомида “Uzbekistan airways” АЖ ҳамда хусусий авиакомпаниялар томонидан 21 та қўшимча ҳаво кемалари олиб келинган. Бугунги кунда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан мамлакатимизга/дан амалга оширилаётган халқаро авиақатновлар частотаси ҳафтасига 700 тадан оширилган. Республикадаги 11 та халқаро аэропортлар ва учиш-қўниш майдончалари орқали 2023 йил январь-июль ойларида 45 682 та ҳаво кемаларига хизмат кўрсатилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида ҳаво қатнови соҳасида давлатлараро ва ҳукуматлараро даражада 52 та халқаро шартномалар имзоланган бўлиб, мамлакатимизга парвозларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар сони 37 тага етган. Маълум қилинишича, ҳозирда, ушбу авиакомпаниялар томонидан амалга оширилаётган парвозлар сони 2018 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиб халқаро йўналишларда амалга оширилаётган жами парвозларнинг 49 фоизини ташкил қилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 411

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 225

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
930

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
901

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: