#NoComment
14.06.2024
88
Саудия Арабистонида ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатиш учун ҳаво таксиси хизмати ишга туширилади. Бу ҳақда қироллик ҳукумати тарқатган хабарларга таяниб, Al Arabiya хабар берди.
Саудия расмийлари 12 июнь куни учар таксининг биринчи синовини амалга оширган. Барча назорат текширувлари амалга оширилгач, ҳаво таксиси лойиҳаси Макка шаҳрида жорий қилиниши айтилган.
ЭҲ216-С эВТОЛ русумли ҳаво дрони йўловчи ташиш учун йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Дроннинг биринчи синов парвози Саудия Арабистони транспорт ва логистика хизматлари вазири Солиҳ ал-Жассир ва фуқаро авиацияси бош бошқармаси президенти Абдулазиз ал-Дуайлеж иштирокида кузатилган.
“Синов ҳаво таксиси ҳаж мавсумида хизмат кўрсатиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш учун ўтказилди”, — деган Солиҳ ал-Жассир эълон қилган баёнотида.
Хабарда айтилишича, “учар такси” икки кишини кўтариб уча олади. У барча хавфсизлик параметрларига мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, электр қуввати ёрдамида 40 километргача масофага уча олади.
Расмийлар ушбу хизматни ривожлантириш учун навбатдаги синовлар ва тажрибалар ўтказилишини билдирган. Учиш масофаси узоқлигини кўпайтириш борасида ўрганишлар давом этаётгани айтилган.
Саудия матбуот агентлиги (СПА) томонидан эълон қилинган Транспорт бош бошқармаси баёнотига кўра, ҳаво такси хизмати зиёратчиларни муқаддас қадамжолар ўртасида ташиш, фавқулодда саёҳатларни осонлаштириш, тиббий асбоб-ускуналарни ҳаво билан етказиш ва юкларни ташиш учун логистика хизматларини кўрсатишни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида, жорий йилда Саудия Арабистонида ҳаж мавсуми 14 июнь куни бошланиши белгилаб қўйилган эди. Бу йилги мавсумда 1,5 миллион нафардан ортиқ зиёратчи Саудия Арабистонига ташриф буюрган.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.